Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ: ДЎСТЛИК ФЕСТИВАЛИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8d1b0823314f0d39dc522.jpg)
2021-12-15 19:49:45 154
![](https://telegra.ph/file/8d1b0823314f0d39dc522.jpg)
“Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида Қўштепа туманида ўзаро аҳил, бири бирига фақат яхшиликни соғиниб яшаётган турли миллат вакиллари миллий анъаналари, урф одатларини ўзида мужассам этган “Дўстлик фестивали” ташкил этилди.
Ушбу тадбир Қўштепа тумани ҳокимлиги, Маданият бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда туман ХТБ билан ҳамкорликда Дўрмон маҳалласи ҳудудида жойлашган 10-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирни 10-умумтаълим мактаби директори Т.Умаров очиб, ҳозирги кунда Мустақил Ўзбекистонимиз бағрида 60 дан ортиқ миллат ва элатлар ҳамжиҳатликда яшаётганини таъкидлаб, Дўрмон маҳалласида ҳам турк, қирғиз, қозоқ, тожик миллатига мансуб фуқоролар аҳил ва иноқ яшаб келаётганини айтиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/30365168e96d07dbc4861.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f6d08f3726dc5b47dedd2.jpg)
Тадбир давомида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан “Ассалом Ўзбекистон” қўшиғи янгради. 10-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан ташкилланган турли миллат ва элатлар кўринишидаги чиқишлар тадбир иштирокчилари ва ўқувчиларда ўзгача таасурот қолдирди. Бундан ташқари 10-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Гулғунча” рақс ансанблининг чиқишлари ва туман Маданият бўлими хонандалари Ш.Тожибоев, М.Қосимов, С.Азимов, М.Ортиқова, В.Муҳаммадраҳимова, Д.Сотволдиевлар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.