Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОТИНОЙИЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/18505e8d66865b88a0380.jpg)
2021-12-15 16:44:47 120
![](https://telegra.ph/file/18505e8d66865b88a0380.jpg)
Бугун Қўштепа туманидаги “Муборак” жоме масжидида туман отинойиларининг навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси Д.Юсуповалар иштирок этди.
Ўқув машғулотида бугунги кунда туманимиздаги энг долзарб масалалардан бири оилаларда ижтимоий маънавий мухитни соғломлаштириш, оилалар мустахкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажралишларни олдини олиш, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш масалаларида отинойилар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
![](https://telegra.ph/file/72f482548b78af28b9684.jpg)
Тадбир давомида янги йил байрами муносабати билан туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, маҳалла тарғиботчилар гуруҳи ҳамда отнойилар ҳамкорлигида “Оилам менинг бахтим” деб номланган акция ўтказиш ва туман ФҲДЁ бўлимига, фуқаролар ишлари бўйча Марғилон шаҳар туманлар аро судига оилавий ажралиш масаласида ариза берган оилалар, вақтинча аразлаб ўтирган келинларнинг манзилли рўйхатлари асосида гуруҳларга бўлинган холда маҳаллаларда юриб, яраштириш чораларини кўришга келишиб олинди.
Шунингдек, 12 декабрь қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан 2021 йил пахта йиғим-терими мавсумида ўз ташаббуси билан фаол қатнашган отинойилар рағбатлантирилди.