Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 238 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-13 18:41:40    102

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.



21-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



5-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакиллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиена қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман раҳбари масъулларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.



Фермер хўжаликлари томонидан суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш ҳамда сувчилар уйларини таъмирлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш, сувчилар уйларини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram