Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЪЛОН!
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d8281860cdfc6582979fe.jpg)
2021-12-13 15:44:17 120
![](https://telegra.ph/file/d8281860cdfc6582979fe.jpg)
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 12:00 да туман ҳокимлигининг йиғилишлар залида Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.
Сессияда туман ҳокими Новиков Илёс Валериевич Қўштепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномасини йўллайди.
Сессиядан сўнг Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилади. Ушбу матбуот анжуманида иштирок этишни истаган журналист ва блогерларимиз қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. +99893 482-27-67
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати