Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/920bd6c708893b65a395f.jpg)
2021-12-13 13:51:27 100
![](https://telegra.ph/file/920bd6c708893b65a395f.jpg)
Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Айниқса, Қўштепа туманининг Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги маҳсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркадан жой олган 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бозорга нисбатан арзонлиги билан аҳолига манзур бўлмоқда.
Ҳурматли Қўштепаликлар сизларни ушбу ярмаркага таклиф этамиз.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрам ярмаркаси 2022 йилнинг 10 январ кунига қадар давом этади.