Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7404346665828188ab7df.jpg)
2021-12-13 13:40:02 97
![](https://telegra.ph/file/7404346665828188ab7df.jpg)
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказиб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/fffe18a05493d66304741.jpg)
Бугун, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаатлари туман раҳбари томонидан бирма-бир тингланди.
Қабул давомида иштирок этган 6 нафар тадбиркорнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди.