Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ВА КИТОБХОНЛИК БЕЛЛАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-11 16:23:54    110

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5924-сон, 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сон Қарори асосида маҳаллаларда оммавий спорт тадбирлари ҳамда аҳоли ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун 3-сектор масъулларининг ташаббуси билан 2-сонли касб-ҳунар мактабида Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари бўлиб ўтди. Унда 3-сектор ҳудудидаги 10 та маҳалладан спортсевар оилалар иштирок этишди.





Тадбир давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан сектор ҳудудидаги ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ҳам ўтказилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасига тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 1000 тага яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этдилар.






Спорт мусобақасининг очилиш маросимида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.




Мусобақа иштирокчилари “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” спорт ўйинлари ҳамда китобхонлик бўйича беллашадилар.

Спорт мусобақаларининг якуний натижалари бўйича ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра китобхонлик беллашувида Гулжахон Қаххорова, спортнинг “Стол тениси” бўйича ўтказилган мусобақада Исломжон Хусанов, “Қувноқ стартлар” мусобақасида Файзулло Олимов, “Шашка” бўйича Муҳаммадюсуф Иброхимов, Рухшона Қодирова, “Шахмат” бўйича Асалхон Абдужабборова, Номонжон Хазратқулов, “Бадминтон” бўйича Мухтарам Юсупжонова, Муслима Мухаммаджоновалар фахрли биринчи ўринни эгалладилар.




Тадбир якунида ғолибларга туман 3-сектори томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram