Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 230 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-10 20:41:42    106

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.



Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 7 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Туман раҳбари 12-умумтаълим мактабида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилаган тадбирда иштирок этди.



Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида хомийлик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Катта Фарғона каналининг Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмида жойлашган аҳоли фойдаланишидаги манан эскирган кўприкни “Обод қишлоқ” Дастури асосида янгидан қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман раҳбари томонидан масъул раҳбарларга олиб борилаётган қурилиш ишларини белгиланган тартиб асосида сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан суғориш ариқлари ҳамда зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан ариқ ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқлардан бўлган қарздорликларини қисқартириш ҳамда маҳаллий солиқ тушумларини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш ҳамда маҳаллий солиқ тушумларини кўпайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram