Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУГУН – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/631be6b2348953f18e0f0.jpg)
2021-12-10 19:59:14 108
![](https://telegra.ph/file/631be6b2348953f18e0f0.jpg)
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганига 29 йил тўлди.
Бугун туманимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари биринчи соат дарсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини куйлаш билан бошладилар.
![](https://telegra.ph/file/b41ebf731f3af271f25f2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c0bd20bfa821c8d8c3830.jpg)
Сана муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ХТБ тасарруфидаги 50 та умумий ўрта таълим мактабларида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” ва “Мадҳиям фахрим” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/8af20ccd8f40ebf501245.jpg)
![](https://telegra.ph/file/086902c1407bde8aa3635.jpg)
Мазкур тадбирлар давомида барча мактабларда Давлат мадҳияси жўр овозда биргаликда куйланди. Бу ҳар бир фуқаро учун яна бир карра фахр ифтихор туйғусини берди. Шунингдек, мазкур тадбир ҳар бир иштирокчида ватанпарварлик, тинчликни қадрлаш, ватанни тенгсиз деб билиш ва уни улуғлаш каби фикр ва туйғуларни янада кучайтирди.