Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ МАЛАКА ОШИРИШМОҚДА
2021-12-10 15:29:03 127
Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги қарорига асосан, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан эътиборан бутунлай янги тизим – ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда.
Қўштепа туманида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари ва Маҳаллабай ишлаш маркази ходимлари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши бўйича малака ошириш курси ташкил этилди.
“Ёшлар марказида” бўлиб ўтаётган семинар-тренинг ва амалий машғулотлар шу йилнинг 30 ноябридан 4 декабрига қадар Фарғона давлат университетида муваффаққиятли малака оширган тренерлар томонидан олиб борилмоқда.