Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/34ac7d326f5f9a3566518.jpg)
2021-12-09 20:40:50 105
![](https://telegra.ph/file/34ac7d326f5f9a3566518.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.
![](https://telegra.ph/file/9054a18ccceb6bb4ce6ff.jpg)
Туман ҳокими 19-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
13-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/63c80573de9e2f84eb028.jpg)
“Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқлардан бўлган қарздорликларини қисқартириш ҳамда маҳаллий солиқ тушумларини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқлардан бўлган қарздорликларини қисқартириш ҳамда маҳаллий солиқ тушумларини кўпайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.