Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/10e3522176156b027827f.jpg)
2021-12-07 20:17:51 106
![](https://telegra.ph/file/10e3522176156b027827f.jpg)
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу тантанали байрам туманимиз бўйлаб барча ўқув даргоҳлари, ташкилот ва муассасаларда кенг нишонланмоқда.
![](https://telegra.ph/file/f9e2cacb81031f49116ef.jpg)
![](https://telegra.ph/file/488b378bfa9d521395fa9.jpg)
Қўштепа тумани Мактагача таълим бўлимига қарашли бўлган 40-сонли Мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллик байрами муносабати билан “Конституция бахтимиз қомуси” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/3575bd3c9d090bca6a7f6.jpg)
Мазкур байрам тадбирига муассаса тарбияланувчиларининг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда ҳудуддаги умумтаълим мактаби ўқитувчилари таклиф этилди.
Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларининг конституция ва ватан ҳақида айтилган шеърлари, шунингдек, мусиқий чиқишлари барчага кўтаринки руҳ бағишлади.