Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f9972709e665428653ea0.jpg)
2021-12-07 14:27:20 143
![](https://telegra.ph/file/f9972709e665428653ea0.jpg)
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги барча ҳудудларда кенг нишонланмоқда.
Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида сана муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан байрам дастури ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/91dfe65c1cebbbaae1614.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ce6624b80946081d092bb.jpg)
Тадбир аввалида давлатимиз мадҳияси янгради. Сўнгра туман ҳокими И.Новиков барчани қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, конституциямизнинг тарихи ва бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти ҳамда сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмуни ҳақида тўхталиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/a8d44fc67e571dae4a8ba.jpg)
Тадбирда туман прокурори М.Шомуродов ҳам сўз олиб, Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берди.
![](https://telegra.ph/file/584bf2f9a79e53e7ede37.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2c079054f2f58e2378e9c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/59df4fc27465ac6f33e97.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c09c80867214433f41675.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7dcffff56ba90ffa72059.jpg)
Шундан сўнг, сана муносабати билан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Иқтидорли ўқувчилар ва Маданият марказининг хушовоз хонандаларининг мусиқий чиқишлари барчага кўтарингки кайфият бағишлади.
![](https://telegra.ph/file/b9fe0282d403e3d4294d9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8833d4d806c7d84a02068.jpg)
Байрам тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.