Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f2d177078130153a7f9df.jpg)
2021-12-07 08:39:14 112
![](https://telegra.ph/file/f2d177078130153a7f9df.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
![](https://telegra.ph/file/e2d866abf6bca4bce0a17.jpg)
Туман раҳбари Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Фибер глас” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.
![](https://telegra.ph/file/eb8b618267ab359cbe970.jpg)
24-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашган туман ҳокими, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/8b766bc50141cac481cb4.jpg)
35-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/fbb6b8e13a533aa888220.jpg)
“Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.