Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ХАЛҚ ҚАБУЛ КУНИ”
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/67ae5dc92a091bd77af0c.jpg)
2021-12-04 21:06:41 120
![](https://telegra.ph/file/67ae5dc92a091bd77af0c.jpg)
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимига янада эътибор кучайтирилмоқда.
Қўштепа тумани халқ таълими бўлими мудири З.Тожибоев ҳамда таълим муассаса раҳбарларининг “Халқ қабул куни” муносабати билан қабул ташкил қилинди.
![](https://telegra.ph/file/3cee5086f1e1fb0945f05.jpg)
![](https://telegra.ph/file/344fe9c0ad413b561627f.jpg)
Ушбу тадбирда тизимдаги педагоглар, кузатув кенгаши аъзолари ота-оналарнинг мурожаатлари тингланди.
Турли масалалардан иборат фуқаролар мурожаатлари тегишли соҳа вакилларидан иборат ташкилий ишчи гуруҳлар билан биргаликда жойида ижобий ҳал этилишида қонун талабларига асосланди. Таълим тизимидаги барча янгиликлар ҳамда ислоҳотлар аҳолига етказилди, тушунтириш ишлари олиб борилди.
![](https://telegra.ph/file/228b89350525a1e6fb4e1.jpg)
Мурожаатлар асосан қўшимча машғулотлар, ишга жойлаштириш ҳамда турли мазмундаги мурожаатлардан иборат бўлди. Қабулга 18 та мурожаат тушган бўлиб, 18 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди.