Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 233 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-04 20:24:38    110

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.



23-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбат ўтказилиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

39-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакиллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария ва гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.



Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар иштирокида туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Масъулларга марказда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шудгорлаш ҳамда шўр ювиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шудгорлаш ҳамда шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram