Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА АЁЛЛАР ВА ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ВЕЛОМАРАФОН БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4a7f7f2239242db541293.jpg)
2021-12-04 17:06:10 107
![](https://telegra.ph/file/4a7f7f2239242db541293.jpg)
Бугун, 4 декабрь куни Қўштепа туманида “Биз хотин-қизлар гендер зўравонликка қаршимиз” шиори остида аёллар ва қизлар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди. Марофонда 40 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.
Кўтаринки руҳда ўтган веломарафонда аёллар ва қизлар фаол иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинига қадар бўлган 6 километр масофани босиб ўтдилар.
![](https://telegra.ph/file/d18a0bd20bb4b3b8bb37f.jpg)
Тадбир иштирокчилари маданий дам олиб, жисмоний жихатдан куч тўпладилар. Марафонда қатнашган иштирокчилар орқали уларнинг оилаларига соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.
![](https://telegra.ph/file/80d241ad8e4bcc66cc4b9.jpg)
Веломарафон иштирокчиларига туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғаларини топширди.