Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
3 ДЕКАБРЬ-ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2e50875583fc672099023.jpg)
2021-12-03 22:01:40 215
![](https://telegra.ph/file/2e50875583fc672099023.jpg)
Инсон фикрлаши билан жонзотлардан фарқ қилади, деган гапни кўп бор эшитганмиз. Ва унинг эзгуликка йўғрилган ҳиссиёт қўрғони – юраги уриб тутар экан, яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан чарчамайди. Халқимизга ҳос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимиз бўйлаб уюштирилган тадбирларда ўз аксини топди.
![](https://telegra.ph/file/15815e5bf180268397b1a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8b40513ae6a5225783a0f.jpg)
Сана муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда уй таълимида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари, бадиий ва шеърий, шунингдек, жахон адабиётлари совға қилинди.
![](https://telegra.ph/file/26825ca7815e0ece7523d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/061ced48894893e8c4e46.jpg)