Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-03 21:44:33    125

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида туман Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир гуруҳ ижтимоий-ҳимояга муҳтож талаба ёшларнинг ўқишлари учун шартнома тўлов маблағини ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди. 



Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътиборлари тўғрисида такидлаб, сектор раҳбарлари иштирокида талаба ёшларга шартнома маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатлар ҳамда 2 нафар ижтимоий-ҳимояга муҳтож хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари етказиб берилди.



Туман раҳбари Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 6 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари 3 декабр – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тумандаги ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олдилар. Ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачалари етказиб берилди.

Туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шудгорлаш ҳамда шўр ювиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шудгорлаш ҳамда шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, “Туман прокуротурасининг 2021 йил 5 ноябрь кунги тақдимномаси ижросини таъминлаш, депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш ҳамда бир қатор масалалар” юзасидан Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси ўтказилиб, тегишли тартибда сессия қарорлари қабул қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram