Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/b693b9e1c08660b507d7a.jpg)
2021-12-03 21:00:10 208
![](https://telegra.ph/file/b693b9e1c08660b507d7a.jpg)
Қўштепа туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида 400 ўринли бино қайта таъмирланди ва 240 ўринли бино қуриб фойдаланишга топширилди.
![](https://telegra.ph/file/d6eeda0077cec017c031b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5f938a75a92ecd2812838.jpg)
Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мазкур мактабда “Инвестиция” дастури доирасида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва 3 миллиард 900 миллион сўмга капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва 240 ўринли бино “Заман буилдинг” масъулияти чекланган жамияти томонидан замон талаби асосида дид билан қуриб битказилди.
30-умумий ўрта таълим мактаби 1975-1980 йилларда қуриб битказилган бўлиб, 400 ўринга мўлжалланган эди. Мактаб эндиликда замон талабларига жавоб берадиган, бутунлай янги кўринишга келди. Мактабда бугунги кунда 620 нафар ўқувчиларга 40 нафар педагоглар томонидан билим бериб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/b1853e3c9b8e64d432504.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2e8871a589a0b0dc21425.jpg)
Мактабда бўлиб ўтган бугунги тадбирда сектор раҳбарлари, туман халқ таълими бўлимининг масъуллари, нуронийлар, устоз муаллимлар, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан таълим соҳасига берилаётган эътиборлари натижасида сўнги беш йил давомида кўплаб таълим муассасалари қайта таъмирланаётганлиги ҳамда янги замонавий бинолар қуриб битказилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/5d17ccbc463279346468f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/64934f12883d643a238e9.jpg)
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларида ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна кўрсатган қурувчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.