Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 238 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

90 ЎРИНЛИ ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-12-03 20:30:25    144

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаровнинг ташаббуси билан боғча ёшидаги болалар қамровини ошириш мақсадида ҳудудларда енгил типдаги қўшимча бинолар қурилмоқда. Жумладан, бугун Қўштепа туманидаги Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида енгил типда янги қуриб битказилган 90-ўринли бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу қурилишга маҳаллий бюджет ҳисобидан 463 млн сўм маблағ сарфланди.




Бўлиб ўтган тадбирда Сектор раҳбарлари, Мактабгача таълим бўлимининг масъуллари, маҳалла нуронийлари, боғча жамоаси, тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.





Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан таълим соҳасига берилаётган эътиборлари натижасида сўнгги беш йил давомида кўплаб таълим муассасалари қайта таъмирланаётганлиги ҳамда янги замонавий бинолар қуриб битказилаётганлигини таъкидлаб, ҳудуд аҳолисини янги бино билан табриклади.



Тадбир давомида жажжи болажонларнинг мусиқий чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram