Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2021-12-03 19:22:27    133

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун 3-декабр куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: – “ Фарғона вилояти Қўштепа тумани Шомирза МФЙ аҳолиси номидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда жойлашган, аҳолига тиббий хизмат қилувчи Ўзбекистон ҚВП 2017 йилда қисқартирилиб хизмат уйига айлантирилган. Аммо ушбу муассаса ҳозирда ҳам аҳолига хизмат қилмоқда. Бино деярли авария ҳолатида, таъмирталаб. Қиш кунлари хоналари исимайди. Бундан ташқари, атиги бир шифокор ишлайди. Беморлар навбат кутиб қолади. Юртимиздаги кўплаб тиббиёт масканлари замонавий тарзда таъмирланмоқда. 9500 га яқин аҳолига хизмат кўрсатувчи ҚВПни ҳам қайта тиклаб, таъмирлаб беришларини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.         

Шомирза МФЙ аҳолиси номидан ёзилган мурожаатга туман тиббиёт бирлашмаси қуйидагиларни маълум қилади:

– “Мурожаатда кўрсатиб ўтилган собиқ Ўзбекистон қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29-март кунидаги ПҚ-2857-сонли Қарори билан туманда жами фаолият олиб борган 16 та қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, туман аҳолисига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва ҳудуд аҳолисига кечаю-кундуз тиббий хизмат кўрсатиш учун шифокор хизмат уйлари ташкил этилган.

Собиқ Ўзбекистон ҚВП негизида 88-сонли оилавий поликлиника таркибида шифокор хизмат уйига айлантирилган. Ушбу шифокор хизмат уйи ҳозирги кунда бир нафар шифокор мутахассиси билан таъминланган бўлиб, тор соҳа мутахассисларига эҳтиёж сезилганда 88-сонли оилавий поликлиникасидаги тор соҳа мутахассисларига мурожаат этилиши ташкилланган. Бу билан туман марказий шифохонаси ва марказий поликлиникаси мутахассисларига қатновни олдини олиш назарда тутилган. Шифокор мутахассиснинг етишмовчилиги туман миқёсида ўз ечимини топмаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Лекин, Ўзбекистон шифокор хизмат уйига ҳозирги пандемия шароитида карантин қодиларини сақлаш, беморларнинг узоқ вақт навбатда туришларини олдини олиш мақсадида 88-сонли оилавий поликлиникасидан бир нафар оилавий шифокорни айни беморлар сони ортган вақтлар учун (соат 08:00 дан 11:00 га қадар) жалб қилиш чоралари кўрилган.

Ушбу муассасани қайта қишлоқ врачлик пункти мақоми остида тиклаш масаласида вертикал тизим орқали юқори турувчи давлат органларига таклифлар юборилган.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-ноябр кунидаги ПФ-6110-сонли Фармонига кўра 2021-2023 йилларда мақбуллаштирилган бирламчи тиббий санитария муассасалари негизида оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктлари қайтадан ташкил этилиши белгиланган. Ушбу Фармонга асосан туман ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан 799.0 млн сўм маблағ ҳисобидан 2021 йил давомида Лойсон оилавий шифокор пункти янгитдан қайта ташкил этилди. Шунингдек, собиқ Сармазор ҚВП негизида янги 96-сонли оилавий поликлиника қайта тикланди.  

Ҳозирги вақтда ушбу муассаса ҳақиқатдан ҳам таъмирга муҳтожлигини инобатга олиб, жорий таъмирлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ҳамда пудратчи ташкилот билан таъмирлаш ишлари юзасидан келишилганлигини маълум қиламиз.”

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram