Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 115 МИЛЛИОН ЕВРО БЎЛГАН, ҚАРИЙБ 3000 ТА ИШ ЎРНИГА ЭГА ЙИРИК ТЕКСТИЛ-ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-12-03 08:40:44    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳоли даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитларини яхшилашда иш ўринларини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Қўштепа туманида бу борада йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. "Global Textile Infinity" МЧЖ томонидан барпо этилаётган текстил-тўқимачилик корхонаси иш бошласа, қарийб 3000 та янги иш ўринлари яратилади.



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари давомида Нурафшон МФЙда қад ростлаётган ушбу йирик корхонада бўлиб, бу ердаги қурилиш жараёнлари билан танишди.




Жами 115 миллион евро инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг 67 миллион евро қисми хорижий сармоя бўлса, 48 миллион евро корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. Корхонада калава ип ва сифатли мато, тайёр маҳсулотлар тайёрланади. Йилига 65 миллион евро экспорт қилиш салоҳиятига эга. Корхона директори Отабек Нишанов вилоят раҳбарига булар хусусида атрофлича маълумот берди.




Маҳалла нуронийлари эса вилоят ҳокими билан самимий мулоқотда ҳудуддаги ушбу манзилда шундай йирик корхона қурилишидан, маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратилишидан мамнун эканликларини изҳор этдилар. Бошланган ишлар хайрли, баракали бўлишини, узоқ йиллар юрт ривожига ҳисса қўшишлигини сўраб дуои-фотиҳа қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram