Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ – УЗОҚ МУДДАТЛИ ВА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЖАРАЁНДИР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/a9069a7c55e891abaf789.jpg)
2021-12-02 20:27:30 106
![](https://telegra.ph/file/a9069a7c55e891abaf789.jpg)
Барчамизга маълумки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015-йил 10-июндаги “2020-йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш” борасидаги дастури доирасида аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябрдаги 710-сонли “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатларга асосан республикамизда 2023-йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.
Аҳолини рўйхатга олиш узоқ муддатли ва кенг қамровли жараёндир. Унда аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилиши, ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, миллати, оилавий аҳволи, маълумоти, фуқаролиги, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, уй-жой фонди ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олишни ўз ичига олган.
Аҳолини рўйхатга олиш келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилади.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш уч босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда (3 йилга яқин даврда) сиёсий тадбирга тайёргарлик кўрилади;
Иккинчи босқич (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш жараёни амалга оширилади;
Учинчи босқич (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи маълумотларни тўплаш, уни автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрлаш, аҳолини рўйхатга олишга доир дастлабки натижаларни эълон қилиш ва тарқатиш.
Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти ва мақсадини кенг тарғиб қилиш ва режалаштирилган ишларни тизимли амалга оширишда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, жойлардаги статистика бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.
Туман статистика бўлими.