Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# АДАБИЁТ_ КУНЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8759cb13e2973ef57a665.jpg)
2021-12-02 20:19:50 121
![](https://telegra.ph/file/8759cb13e2973ef57a665.jpg)
Қўштепа туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимининг фармойишига асосан ўтказилаётган “Адабиёт кунлари” тадбирлари асосида жорий йилнинг 2-декабр куни Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаби директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида “Маҳоратли нотиқ” кўрик-танлови ташкил этилди. Танлов иштирокчилари 3 та асосий йўналиш бўйича, айниқса раҳбар ходимларни нутқ маданиятини ошириш борасида алоҳида йўналиш бўйича беллашдилар.
![](https://telegra.ph/file/3a603e0b1791a74b63c15.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d8c5d6630472c91e24bcc.jpg)
Танловда, туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шукурулло Акбаров 1-ўринни, 21-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Улуғбек Пўлатов 2-ўринни ҳамда 48-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ойдинхон Фозиловалар 3-ўринни эгалладилар.
Танлов иштирокчиларига туман ҳокимлигининг диплом, ташаккурнома, китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
![](https://telegra.ph/file/99548d863f847f42d6515.jpg)
Кўрик-танловда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Ш. Тўйчиев иштирок этди.