Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 10-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ҚАЙТА ТАЪМИРДАН СЎНГ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДА

×

 2021-12-02 20:00:57    509

PDF юклаш
Чоп этиш



Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мазкур мактабда “Обод қишлоқ” дастури доирасида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва 3 миллиард 800 миллион сўмга капитал таъмирдан чиқарилди.

 “Муҳаммад Умар буилдинг” маъсулияти чекланган жамияти томонидан замон талаби асосида дид билан таъмирланган мактаб нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар қувончига ҳам сабаб бўлди.




10-умумий ўрта таълим мактаби 1972-1986 йилларда қуриб битказилган бўлиб, 840 ўринга мўлжалланган. Мактаб 2005-йилда капитал таъмирдан чиқарилган эди. Призидентимизнинг маҳалла ва қишлоқларга қаратган эътибори натижасида таъмирдан сўнг янги қиёфага эга бўлди. Мактаб эндиликда замон талабларига жавоб берадиган, бутунлай янги кўринишга келди. Унда бугунги кунда 1157 нафар ўқувчи ёшлар билим олмоқда.


Ўқиш сифатини ошириш, мактабни нафақат туманда, балки, вилоятда, республикада энг илғор мактаблардан бирига айлантиришни режа қилган мактаб жамоаси бундай эътибор учун шахсан Президентимиздан миннатдор эканликларини қайта ва қайта изҳор қилишмоқда.




Мактабда бўлиб ўтган бугунги тадбир чинакамига байрамга айланиб кетди. Сектор раҳбарлари, туман халқ таълими бўлими, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, устоз муаллимлар, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари жамул-жам бўлган тантанали маросимда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларни ҳар томонлама соғлом, баркамол этиб тарбиялаш борасида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор энг аввало, Президентимиз орзу қилган Учинчи Ренессанс даври пойдеворларини камол топтиришга қаратилганлигини таъкидлади.






Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, “Муҳаммад Умар буилдинг” маъсулияти чекланган жамиятининг ишчи ходимларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram