Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-30 18:53:45    142

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамиятида “2022 йил ҳосили учун кузги ва қишки ирригация-мелиорация тадбирларини ўтказиш, “Дала маданияти” жумладан, ички-ариқ зовурларни тайёрлаш, шўр ювишга ер тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш” юзасидан ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов, Катта Фарғона магистрал канали бошлиғи А.Тожалиев, шунингдек, сектор раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов ҳамда туман ҳокими И.Новиковлар томонидан келгуси йил ҳосилини оширишда муҳим вазифалардан бўлган шўр ювиш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.




26-умумтаълим мактабида бўлган туман ҳокими муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Бундан ташқари массасада ота-оналар иштирокида “Мен фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида ўтказилаётган китоб савдо ярмаркаси билан танишилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини кўпайтишиш ҳамда китоб савдо ярмаркаларини барча муассасаларда ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



16-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қоражийда” қишлоқ врачлик пунктининг Янгиобод қишлоғида жойлашган шахобчасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман раҳбари Маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилаёган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили лавозимларига сараланган номзодлар малакасини ошириш мақсадида туман Ёшлар марказида ташкил этилган ўқув семинар жараёни билан танишди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram