Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎҚУВЧИЛАР МАТБУОТ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/439121cc2da5e421db051.jpg)
2021-11-29 14:58:52 177
![](https://telegra.ph/file/439121cc2da5e421db051.jpg)
Бугун аҳолини, кенг жамоатчиликни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни, бунёдкорлик ишлари билан таништиришда, холис ва ҳаққоний ахборот етказишда оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари вакилларининг ўрни беқиёс бўлмоқда. Президентимиз ташаббуси билан давлат ҳокимияти бошқарув органлари тизимида ташкил қилинган Ахборот хизматлари бугун тезкорликлари ва фаолликлари билан бу борада уларга билдирилган ишончни оқламоқда десак, муболаға бўлмайди.
![](https://telegra.ph/file/b209f47ea4cef00a391bf.jpg)
![](https://telegra.ph/file/54faa2da293e37cfe605c.jpg)
Қўштепа туманидаги 5 ва 19-умумий ўрта таълим мактабларининг журналистика касбига қизиққан ижодкор ўқувчилари туман ҳокимлиги Ахборот хизмати фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ижодий маданий тарғиботчиларнинг ташаббуси билан 19-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ушбу тадбирда журналистикага ва ижодга қизиққан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
![](https://telegra.ph/file/0266a3a7463c86376023c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/90d9e3eb4de79769bd52f.jpg)
Шунингдек, тадбир давомида мактаб ўқувчилари А.Жаҳонгиров, М.Исроилов, О.Сотволдиева, М.Иброҳимжонова, Ҳ.Худобердиевалар ўзлари ёзган турли мавзудаги шеърларини ўқиб бердилар.