Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/51c97bc9be26ba7e2f135.jpg)
2021-11-29 13:35:32 117
![](https://telegra.ph/file/51c97bc9be26ba7e2f135.jpg)
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказиб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/cefcbfd47146728846e8a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1e0506633e11e3f8dc8e8.jpg)
Бугун, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаатлари туман раҳбари томонидан бирма-бир тингланди.
![](https://telegra.ph/file/2eb1349e5e2fdbdf5e69d.jpg)
Қабул давомида иштирок этган 8 нафар тадбиркорнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди.