Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 247 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-27 20:11:08    144

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



31-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбат ўтказилиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 42-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари тадбиркор И.Йўлчиев томонидан Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.



“Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов раҳбарлигида тумандаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларининг бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут кўчатлари экиш ҳамда чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Вилоят прокурори Б.Исмоилов томонидан сектор раҳбарлари ҳамда масъулларга олиб борилаётган ишларини тизимли амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram