Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ТАШРИФ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5abebf1ab0b415b8bf0e0.jpg)
2021-11-27 19:47:25 155
![](https://telegra.ph/file/5abebf1ab0b415b8bf0e0.jpg)
Қўштепа туманидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини, Исфайрамсой кўчаси, 74-уйда яшовчи Аминовлар оиласи савобли ишга қўл урди. Куни кеча улар Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйидан 5 нафар қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйган эдилар.
![](https://telegra.ph/file/e8ede0420ad274af06826.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7a4d8ccad981732ccf270.jpg)
Бугун Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов ва сектор раҳбарлари Аминовлар хонадонида янги ташкил этилган “Оилам бахтим-қувончим” номли оилавий болалар уйида бўлиб, тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олдилар.
![](https://telegra.ph/file/f07177adf7b65e6c8431f.jpg)
Тадбир иштирокчилари хонадон эгаларига бошлаган ушбу олийжаноб ишларига муваффақият тилаб, ушбу оиланинг аъзосига айланган қизлар билан суҳбатлашдилар.
Хонадон соҳибларига ҳамда тартияланувчиларга туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб- қуватлаш бўлимининг эсдалик совғалари берилди.