Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-26 19:37:07    130

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 7 нафар фуқаролар 7 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



13-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



25-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Оқтепа” қишлоқ врачлик пунктида бўлган туман ҳокими муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари тадбиркор Х.Тошбеков томонидан Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган паррандачилик фермаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини, Найман кўчаси, 108-уйда яшовчи маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”да турувчи С.Зокированинг яшаш хонадонида хомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга қурилиш таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Б.Исмоилов раҳбарлигида Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Водий насилли қуёнлари” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнлари, чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram