Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ef41e4c6e2fdff51079f5.jpg)
2021-11-25 19:57:42 140
![](https://telegra.ph/file/ef41e4c6e2fdff51079f5.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 5-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/f17bd263499d8a7ecf275.jpg)
18-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/8da4cf5ad94abf4dddd26.jpg)
Туман раҳбари Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ҳунармандлар маркази” фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.
![](https://telegra.ph/file/b4b555fbf434311cd104f.jpg)
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида А-373 йўлининг тумандан ўтувчи қисмида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Туман раҳбари 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларининг бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларини бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш ишларири тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.