Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ

×

 2021-11-25 19:23:19    400

PDF юклаш
Чоп этиш



Гендер тенглиги ҳақида гапирар эканмиз, мазкур тушунчани ўзига алохида тўхталиб ўтадиган бўлсак, гендер тенглиги бу жамиятда, оилада аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги эканлигидир.

 Ўзбекистон гендер тенглиги кўрсаткичи рўйхатида 2019 йилдан бошлаб қатнашишни бошлаган. 2019 йил ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг гендер тенглиги кўрсаткичи рўйхатдаги 189 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади.   

 Ҳозирги кунда гендер тенгликка давлатимиз томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги Конституциямизнинг 46-моддасида ҳам келтириб ўтилган.

 Бундан ташқари, давлатимиз томонидан гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, уларга  Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори ва бошқа қонуний ҳужжатлар яққол мисол бўла олади.

 Биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон қарорида туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилганлиги, шунингдек, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилганлиги, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатларини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилганлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Қарорга асосан хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида:

 2019 йил 1 майдан:

аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинди;

 тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланди;

 бола парваришлаш таътилининг камида уч ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилди;

 икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилди;

 аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланди;

 эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланадиган бўлди.

 Қарорга кўра яъна Хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси кўмагидаги Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси тузилди.

 Қуйидагилар Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 мамлакатда гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

 давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан аёлларнинг гендер тенглиги бузилишига оид мурожаатларини кўриб чиқиш;

 касбий сегрегация, иш ҳақи ўртасидаги фарқ, аҳолининг иқтисодий фаол қатлами орасида аёлларнинг улушини кўпайтириш масалалари бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

 аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

 аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чораларни белгилаш ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда кенг қамровли тарғибот ишларини ташкил этиш.

 Бу каби ташкилотларни тузишдан мақсад аёлларни ҳаётда қийинчилик кўришларига йўл қўймаслик, уларни ҳар томонлама ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий қўллаб-қуватлашдир.

 Гендер тенглик юртимизда кенг кўламда таъминланаётганлигини биз аёлларни давлат ташкилоти ва корхоналарининг муҳим раҳбарлик лавозимларига тайинланаётганлиги ҳамда сайланаётганлигида кўришимиз мумкин. Бу аёларга ҳозирги кунда давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан кенг имкониятлар яратилганлигидан далолат беради.

 Юқоридагилардан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, гендер тенглиги асосида аёллар ҳуқуқлари ва манфаатлари давлатимиз сиётининг муҳим бўлаги ҳисобланиб, доимо унинг диққат марказида бўлади.  

  А.АКБАРОВ,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси.    

Ф.ОБИДОВ,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири.                                                                  




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram