Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f3dc9e8901f503805c3fb.jpg)
2021-11-25 18:39:44 150
![](https://telegra.ph/file/f3dc9e8901f503805c3fb.jpg)
Қўштепа туманидаги 2-ИДУМИда Фарғона шаҳар Миллий марказ қошидаги “Сударушка” ансамбли билан ҳамкорликда рус тили фани ойлиги ва ўқувчи ёшларни мазмунли дам олишларини ташкил этиш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 2-ИДУМИнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Мамажонова, рус тили фани ўқитувчилари В.Ғофурова, М.Камолова ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи А.Аҳмаджоновлар томонидан ишлаб чиқилган ценарий асосида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
![](https://telegra.ph/file/b4e44ef80e982f602fb25.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b4168144776d46648381e.jpg)
Тадбирда 2-ИДУМИнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан ижро этилган шеър-қўшиқ ва рақслар, шунингдек “Сударушка” ансамблининг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.