Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e65c20f1f6b414b64c052.jpg)
2021-11-25 14:30:08 130
![](https://telegra.ph/file/e65c20f1f6b414b64c052.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида спортнинг мини футбол тури бўйича туманимиздаги ташкилотлар ўртасида “Ҳоким кубоги” спорт мусобоқасининг финал босқичи ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувларда 16 та жамоа иштирок этди.
![](https://telegra.ph/file/1c9fe1227924e98f232e1.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b9c9853adc781b22c46d5.jpg)
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамда бевосита туман ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган ушбу футбол мусобақаси кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Якуний натижалар эса қуйидагича бўлди:
1-ўрин туман Мактабгача таълим бўлими жамоасига;
2-ўрин Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қўштепа туман бўлими жамосига;
3-ўрин туман Давалат солиқ инспекцияси жамоасига насиб қилди.
![](https://telegra.ph/file/ffcbf4e8a33603ac926fd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/188e3e755e0ec5b4069a8.jpg)
Ушбу мусобақада туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Ғолиб жамоаларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.