Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА «СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ» ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8f86a2da8ab177ed9d8c5.jpg)
2021-11-25 13:49:59 117
![](https://telegra.ph/file/8f86a2da8ab177ed9d8c5.jpg)
Қўштепа туманида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан бугун туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, корхона, ташкилолот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Марофонда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/53cbdbcc192b5f5e63e7d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e714634223254f755678a.jpg)
“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остидаги оммавий юриш марафони Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинидан бошланиб, иштирокчилир Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабигача бўлган масофани босиб ўтдилар.