Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-23 19:45:58    118

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки, юртимизда 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Шу муносабат билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида А-373 йўлининг туманимиздан ўтувчи қисмида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими И.Новиков масъул раҳбарларга лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.



29-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Сил касалликлари шифохонасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга аҳоли томонидан бўлган чақирувларга муассаса ходимлари белгиланган муддатда етиб боришларини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.



Тадбиркор Р.Хайдаров томонидан Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди. Тадбиркорга қурилиш ишларини якунлаш ҳамда “Конституциямизнинг 29 йилли”ги байрами арафасида фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.



Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман раҳбари томонидан мутасадди раҳбарлар ҳамда тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларини бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларини бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram