Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-22 19:30:39    127

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманимизда фаолият кўрсатиб келаётган 7 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида А-373 йўлининг тумандан ўтувчи қисмида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга лойиҳа асосида ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.

Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга дастур доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



10-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Дўрмон” шифокор хизмат уйида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини касалликка қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларининг бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларини бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, кузги шудгорлаш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram