Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ЎҚУВ СПОРТ ТЕХНИКА КЛУБИ ФАОЛИЯТИДАН
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/a68b7a8c2ee3672be279a.jpg)
2021-11-22 12:52:05 129
![](https://telegra.ph/file/a68b7a8c2ee3672be279a.jpg)
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш мақсадида Қўштепа тумани ЎСТК томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 17 маротаба спорт тадбирлари ўтказилиб, унда 400 нафарга яқин спортчи ёшлар иштирок этишди.
Шунингдек, В тоифага 275 нафар, ВС тоифага 198 нафар ҳайдовчиликка номзодлар тайёрланди.
Туманимиздаги 4 та сектор раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотларнинг ташаббуси билан ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида 1-босқич ҳайдовчилик курсида “Ёшлар дафтари”да турган 78 нафар ёшлар ўқитилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/a9038113adeabf73b3d98.jpg)
![](https://telegra.ph/file/59b18de21414179974dbb.jpg)
2-босқичда эса электр-газ пайвандчилик ҳунарига 13 нафар, 3-босқичда тракторчилик касбига 2 нафар ёшлар ўқитилмоқда.
Ватанпарвар ташкилотида ўқ отиш, биатлон ва дуатлон спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгаракларда 30 нафардан ортиқ ёшларимиз мунтазам равишда шуғулланиб келмоқдалар.