Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/61d2cdfa08ce730b41bb3.jpg)
2021-11-19 20:26:34 122
![](https://telegra.ph/file/61d2cdfa08ce730b41bb3.jpg)
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими давлат ижрочилари томонидан Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 19.07.2021 йилдаги 4-1504-1902/2487-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Олимжон Фарм Медикал” МЧЖдан ТИФ “Миллийбанк” АЖ Фарғона вилоят филиали фойдасига 465 миллион 187 минг сўм қарздорлик ундирилиб, мазкур ижро хужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41 моддаси 1 қисмига асосан тамомланди.
Ҳозирда бўлим иш юритувидаги ундирув билан боғлиқ ижро хужжатларининг ижросини таъминлаш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмокда.
Санжарбек ТОШБОЛТАЕВ,
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими бошлиғи, 2-даражали юрист.