Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУНАРИ БОРНИНГ БАХТИ БОР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ff1b0916fdba235e050e5.jpg)
2021-11-19 14:39:55 180
![](https://telegra.ph/file/ff1b0916fdba235e050e5.jpg)
Вилоятимиз қадимдан ҳунарманд ва тадбиркорлар юрти бўлган. Туманимизда ҳам асл ҳунармандлар бор. Ҳунармандчилик йўналишини ривожлантириш, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш — бугуннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Солижонобод маҳалласида яшовчи Азизбек Холматов “Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа тумани бўлимига аъзо бўлиб, аъло бахмал тўқишни йўлга қўйди. Аввал ўз хонадонига дастгоҳлар ўрнатди. Турмуш ўртоғи Муножатхон тўқий бошлади.
![](https://telegra.ph/file/6882f3183a476b3778bdc.jpg)
![](https://telegra.ph/file/409bc81e37a74b2a2dc03.jpg)
Шундан сўнг, қисқа вақт ичида фаолиятини кенгайтириб, уйда ўтирган 6 нафар ишсиз аёлларни бандлигини таъминлади. Ҳозирда касаначилик асосида ишлаётган Хосиятхон Хамдамова, Мукамбал Жамолхўжаева, Хонзода Иброхимова, Муножат Холматова, Сарвиноз Ғанибоева, Мухтасар Камоловалар бир кунда 2 метргача аъло бахмал матосини тўқишмоқда. Аъло бахмал матосининг бир метри учун 25 минг сўмгача ҳақ тўланади. Бу – бир ойда 1,5 миллион сўмгача даромад топиш мумкин дегани.
– Ҳали олдинда қиладиган ишларимиз кўп, – дейди ҳунарманд Азизбек Холматов. – Юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий этган. Аждодларимиз ушбу соҳанинг кўплаб турлари билан фаол шуғулланган. Халқимиз ҳунар ўрганиб, буюмлар яратиш, кудалик ҳаётда асқатадиган жиҳозлар тайёрлаш ва меҳнати билан одамларга наф келтиришни қадрият даражасига кўтарган. Ҳунармандчиликнинг у ёки бу йўналиши бир оила вакилларининг асосий машғулотига айланиши моҳир ҳунармандлар сулоласини вужудга келтирган. Жойларда ўзига хос мактаблар шаклланган.
![](https://telegra.ph/file/9dfd67252bb1a4b4f1a17.jpg)
Халқимизда ҳунарли киши хор бўлмайди, деган гап бор. Бугун ўз ҳунари билан оиласини таъминлаётган, янгиликлар яратаётган ва меҳнат маҳсулини дунёга танитаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Азизбек Холматов ҳам ўз фаолиятини янада кенгайтириб, адрас тўқишни ҳам йўлга қўймоқчи. Келажакда у ҳунармандчилигимизни янада ривожлантириб, юртимиз довруғини дунёга танитиш иштиёқида фаолият олиб бормоқда.