Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СИЁСИЙ МАЪРИФАТ СОАТИ” БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2d2f7e0849ee6d41142f5.jpg)
2021-11-19 11:29:39 124
![](https://telegra.ph/file/2d2f7e0849ee6d41142f5.jpg)
Бугун, 19 ноябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этиб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/9f3228cea173cefa8be4f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/cb2d20f56198bb6b173e3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/af1fdb954ef053e63dffd.jpg)
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари ташкил этилаётган “Сиёсий-маърифат соати”да Қўштепа тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтмоқдалар.