Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУГУН — БУТУН ДУНЁ ЭРКАКЛАРИ УЧУН МУҲИМ САНА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/a41cfbf8b78247972521e.jpg)
2021-11-19 08:47:03 176
![](https://telegra.ph/file/a41cfbf8b78247972521e.jpg)
19 ноябрь — Халқаро эркаклар куни.
Ушбу байрам биринчи маротаба 1999 йилда Кариб денгизининг жанубидаги икки катта оролдан иборат бўлган Тринидад ва Тобаго Республикаси аҳолиси томонидан нишонланган. Кейинчалик ушбу байрамни нишонлаш Кариб денгизи атрофидаги бошқа мамлакатларида, Австралия, Шимолий Америка, Осиё, Европа ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотида қўллаб-қувватланди.
Бугунги Халқаро эркаклар кунининг ташаббускори Ғарбий Ҳиндистон университетининг доктори Жероме Тилуксингх эди. У эркакларнинг оила ва жамиятдаги ижобий ролини таъкидлайдиган байрамни ташкил этишни таклиф қилди. Доктор Тилуксингх мазкур сана сифатида 19-ноябр кунини – отасининг туғилган кунини танлади, унинг сўзларига кўра, унинг отаси жуда яхши намуна эди.
Ушбу куннинг мақсади оилада ва ота-онанинг тарбиядаги ролларининг аҳамиятини белгилашда эркакларнинг гендер камситилишига эътиборни қаратиш, ўғил болалар ва эркаклар саломатлигини сақлаш, уларнинг ижтимоий, ҳиссий, жисмоний ва маънавий фаровонлигига алоҳида беришдир.