Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-18 21:20:23    143

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган санага 30 йил тўлди. Шу муносабат билан туман Халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабида байрам тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида туман ҳокими И.Новиков сўзга чиқиб, барчани ушбу қутлуғ кун билан муборакбод этиб, байроғимизни яратилиш тарихи ҳамда дунё ҳамжамиятида тутган ўрни тўғрисида гаприб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда Давлатимиз байроғини дунёда юқори кўтарилишида билимдон ёшларимиз ҳамда спортчиларимиз ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келаётганлигини такидлаб, муассаса ўқувчилари ҳам шу ёшлар қаторида бўлишларига ишонч билдирди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими, муассасада Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди. Муассаса тарбияланувчиларини байрам билан табриклаб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Азамхон аъло сифат” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам бўлимида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли томонидан бўлган чақирувларга муассаса ходимлари белгиланган муддатда етиб боришларини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram