Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 239 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2021-11-18 15:20:50    129

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 11-ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа туманида яшовчи исми-шарифи кўрсатилмаган фуқароларнинг видео мурожаати тарқатилди.

Ушбу мурожаатда:  “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармозор, Эшонгузар ва Баланд масжид МФЙлар ҳудудида жойлашган, шартнома асосида қайтариш шарти билан 50 йилга берилган боғлар ўзлаштирилиб сотиляпти. Аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан уй қуриляпти. Туман ҳокими, сектор раҳбари ва кадастр идорасининг бу ҳолатдан хабари борми?” – дея шикоят қилинган.

Ушбу мурожаат Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими мутасаддилари томонидан мавжуд архив хужжатлари асосида жойида ўрганилганда қуйдагилар аниқланди.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган мазкур ҳолатлар Қўштепа тумани “А.Ниёзов Оқтепа массиви” ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 9164-сонли контурида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 1,66 гектардан иборат эканлиги, шундан 1,54 гектар қисмини томорқа ерлар ташкил этиши аниқланди.

Видео мурожаатда кўрсатилган ер майдонлари Қўштепа тумани ҳокимининг 13.02.2013 йилдаги  99-сонли қарори билан фуқаролар Мўминов Иброхим Мамасолиевичга 0,35 гектар, Муминова Мадинахон Усмонжоновнага 0,30 гектар, Мўминова Зумрадхон Илхомовнага 0,35 гектардан жами 1,0 гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида бино-иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз дехқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган.

Ажратиб берилган ер майдонларига Давлат кадастлари палатаси Қўштепа туман филиали томонидан Зумратхон Мўминова ҳамда Иброхим Мўминовлар номига 2013 йилда кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўрганиш давомида, фуқаролар Мўминов Иброхим Мамасолиевич, Муминова Мадинахон Усмонжоновна ва Мўминова Зумрадхон Илхомовналар ўзларига тегишли бўлган деҳқон хўжалиги ер майдонларининг атрофини ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан мукаммал девор тўсиқлари билан ўраб олинганлиги аниқланди.

Бу билан, фуқаролар И.Мўминов, М.Муминова ва З.Мўминовалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси талаблари бузилиб, Деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаси атрофи мукаммал тўсиқ девор билан ўраб олинган.

Шу сабабли, Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан фуқаролар И.Мўминов, М.Муминова ва З.Мўминовалар мос равишда 12.11.2021 йилда 2023, 2024 ва 2025-сонли огоҳлантириш хатлари билан ўзбошимчалик билан қуриб олинган девор тўсиқларини 15 кун муддатда ўз ҳисобидан бартараб этилиши ёки белгиланган тартибда судга даъво аризалари киритилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, мазкур холатлар юзасидан Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан 2021 йил 12 ноябр куни фуқаролар Мўминов Иброхим Мамасолиевичга, Мўминова Зумрадхон Илхомовнага ва Муминова Мадинахон Усмонжоновналарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 68-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун шу куннинг ўзида маъмурий иш қўзғатилиб, фуқароларнинг хар бирига нисбатан МЖтКнинг 68-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида жарималар қўлланилганлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram