Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЎРАНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ!
2021-11-18 13:50:39 124
САВОЛ:
Айрим сабабларга кўра турмушимиз бузилди. Олти ойдан бери ота-онамнинг уйидаман. Хўжайиним билан қонуний ажрашиш ва оталикдан маҳрум қилиш учун судга ариза бермоқчи эдим. Лекин хўжайиним чет элга чиқиб кетибди. Ариза берсак суд ишни кўраверадими?
А.Адилова.
ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодекси 280-модда. Сиртдан иш юритиш асослари:
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган, келмаганлигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида хабар бермаган ва ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида сўрамаган тақдирда, агар даъвогар бунга эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Ишни бундай тартибда кўриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида ишда маълумот бўлиши керак.
Шу асосда тегишли тартибда суд жавобгарни хабардор қилиб ишни кўради.
Ушбу саволга Қўштепа тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидов жавоб берди.