Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/63689a0acc3de82ab4fa3.jpg)
2021-11-16 20:41:46 140
![](https://telegra.ph/file/63689a0acc3de82ab4fa3.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 48-умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/87d87d8c3a7a61afe5d07.jpg)
27-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/2db53a4ada4357a663597.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 87-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини касалликка қарши эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.