Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 237 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-15 18:17:20    139

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳоким ёрдамчиси лавозимига кўрсатилган номзодлар орасидан саралаб олинган номзодлар билан йиғилиш ўтказди. Масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда 7 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



20-умумтаълим мактабида бўлган туман ҳокими муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



8-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “UNIFORM PLUS” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Лангар” шифохонасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш, 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш, бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш, маҳаллий ўғит жамғариш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram