Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/77a9c3798bb8cbe0a6fd4.jpg)
2021-11-13 20:47:51 175
![](https://telegra.ph/file/77a9c3798bb8cbe0a6fd4.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишларни мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилди. Масъул раҳбарларга дастур доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/dc04f88d3094265bd532d.jpg)
“Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланаётган 10-умумтаълим мактабида муассасани фойдаланишга қабул қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан муассасада олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларидаги камчиликларни қисқа муддатларда якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/13c23132bb04dba3f9a57.jpg)
7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
![](https://telegra.ph/file/4ed23ab3c2a7902439387.jpg)
“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан тумандаги тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан соҳага берилаётган эътиборларини такидлаб ўтди. Соҳа вакилларини касб байрамлари билан табриклаб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
![](https://telegra.ph/file/6d8a5e292104c54e93389.jpg)
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туманда амалга оширилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда аҳоли хонадонларида ток кўчатлари экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмаларини берди.
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.